Ўзбекистон | 09:34 / 22.12.2021
12240
1 дақиқада ўқилади
Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари Булунғур туманига ҳоким бўлди
Булунғур туманида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилди.
Булунғур тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Самандар Остонов номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Самандар Остонов мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ, Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:05 / 14.10.2021
Самарқандда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган «Нексия» ёниб кетди. Икки киши ҳалок бўлди
21:10 / 18.01.2021
Булунғурда тарбияланувчини урган боғча мудираси ишдан бўшатилади. Болага суд экспертизаси тайинланган
12:54 / 18.01.2021
Булунғурда боғча мудираси тарбияланувчилардан бирини бошқа болалар олдида урган. Ҳолатни туман прокуратураси текширмоқда
13:20 / 12.09.2020