Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда электр ёрдамида кўп миқдорда балиқ овлаган ноқонуний овчилар ушланди
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида ўтказилган рейд тадбири давомида электр ёрдамида кўп миқдорда балиқ овлаган ноқонуний овчилар ушланган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 20 декабр куни тунда Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Миришкор тумани “Миришкор” каналида назорат рейд тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида Миришкор тумани “Оқмачит” МФЙда яшовчи фуқаро У.Я. ва бошқалар электр токи ёрдамида ноқонуний тарзда жами 385 дона, шундан, 1 дона зоғора, 1 дона судак, 75 дона лешч, 200 дона карас балиқлари ва 108 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқларни овлагани аниқланган.
Аниқланган ҳолат бўйича қоидабузарлардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумулятор 2 дона электр қармоқ, 3 метр сим, 1 дона насос, 4 дона эшкак олиб қўйилган. Улар вақтинчалик сақлаб туриш учун вилоят Экология бошқармасининг омборхонасига топширилган.
Ашёвий далил сифатида олинган Туркистон мўйловдорига ўхшаш балиқларнинг “Қизил китоб”га киритилган Туркистон мўйловдори турига мансуб ёки мансуб эмаслиги юзасидан мутахассис хулосасини олиш учун Фанлар академиясининг Зоология институтига алоқа хати орқали намуна юборилган.
«Зоология институтининг хулосаси олингандан кейин барча ноқонуний овланган балиқларга белгиланган тартиб асосида табиатга етказилган зарар ҳисобланади ва қонуний чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўпланган ҳужжатлар тақдим этилади», дейилади хабарда
Мавзуга оид
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
12:33 / 03.04.2025
Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаш натижасида 750 млн сўм зарар етказилди
16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди
14:27 / 25.01.2025