Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Совуқда ҳам, иссиқда ҳам кўчада меҳнат қиламиз" - йўл ишчиси
"Йўл қурган савоб" – дейишади. Бу галги қаҳрамонимиз иссиқ кунларда ҳам, совуқ кунларда ҳам йўл қураётган оддий ишчи. Авазбек Жумабоев 20 йилдан буён Бўстон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчиси бўлиб ишлайди. Шу давр мобайнида жуда кўп йўлларни асфальтлаш ва шағаллашда иштирок этган.

“Касбимдан нолимайман. Мана шу ерда ишлаб, бола-чақа боқяпман. Фарзандларим бор, оилалиман. Уч фарзандимдан иккитаси контракт асосида ўқийди. Ёзда, 40-45 даража иссиқ кунларда ҳам асфальтлар келади. Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демасдан асфальт босамиз. Бу ишга ҳам қараб қолмаймиз. Деҳқончилигимиз ҳам бор. Болаларимиз вояга етиб қолди. Улар ёрдам қилиб, оилавий муҳитимиз мустаҳкам бўлгани учун йўналишимиз яхши”, – дейди биз билан суҳбатда Авазбек Жумабоев.

Оддий ишчи бўлгани учун Авазбек ака фарзандларини ўқитишни ният қилган. Ҳозирда уч нафар фарзандининг иккитаси контракт, биттаси бюджет асосида таълим олмоқда. Қаҳрамонимиз ўз ишидан мамнун.
Абдували Қурбонов,
Тасвирчи Азизбек Исмоилов,
Монтаж устаси Муҳиддин Нидо
Мавзуга оид
16:06 / 28.03.2024
Бепули абгор, пуллиси эса фақат қоғозларда – сифатли йўлларга қачон етамиз?
08:09 / 14.01.2024
Андижонда газбаллони омборида ёнғин чиқди
19:10 / 08.12.2023
Бўстон туманидаги тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
18:18 / 12.09.2023