Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик тадбиркор 28 миллион долларга фазога учиш ҳуқуқини қўлга киритди
Хитойлик тадбиркор, Tron кўнгилочар платформаси асосчиси Жастин Сан АҚШнинг Blue Origin аэрокосмик компаниясининг фазога учиш ҳуқуқи учун ўтказган аукционида ютиб чиқди ва New Shepard кемасида суборбитал парвозни амалга оширади. Парвоз учун тадбиркор 28 млн доллар тўлаган. Бу ҳақда Саннинг ўзи Twitter’да маълум қилди.
“Ярим йил аввал мен Blue Origin’нинг биринчи парвозидаги ўрин учун аукционда ютиб чиққандим. Бугун мен Sea of Stars дастури бўйича парвозда иштирок этишимни эълон қилмоқчиман. Мен билан яна 5 киши 2022 йилда фазони ўрганади”, — деб ёзган тадбиркор.
Унинг айтишича, у билан фазога криптовалюта, технология ва санъат соҳаларида алоҳида мақомга эга одамлар, шунингдек, яна бир нуфузли киши йўл олади. Уларнинг кимлиги парвоз арафасида секин-аста эълон қилиб борилади.
Таъкидланишича, фазовий кемада ўрин учун кимошди савдосида иштирок этишга 159 та давлатдан 7 мингдан кўпроқ киши рўйхатдан ўтган.
Америкалик тадбиркор Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси 2021 йил 20 июлда New Shepard кемасида биринчи суборбитал парвозни амалга оширганди. Ўша парвоз вақтида фазога йўл олганлар орасида Безоснинг ўзи ва 18 ёшли талаба Оливер Деймен бўлган.
Мавзуга оид
20:54 / 14.04.2025
Blue Origin фақат аёллардан иборат экипаж билан суборбитал парвозни муваффақиятли амалга оширди
01:29 / 26.02.2025
Blue Origin капсуласи космосга туристик парвозни муваффақиятли амалга оширди
21:29 / 13.10.2021
90 ёшли канадалик актёр New Shepard кемасида фазода бўлиб қайтди
16:11 / 03.04.2017