Ўзбекистон | 10:32 / 24.12.2021
3614
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда эркак таниш аёлни рашк туфайли ўлдирди

Термиз шаҳрида яшовчи эркак таниш аёл билан рашк сабабли жанжаллашиб қолган ва уни пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 17 декабрь куни соат 08:00 ларда, Термиз шаҳар Боғишамол маҳалласида яшовчи А.О. ўзига олдиндан таниш бўлган, Термиз туман Солиобод маҳалласида яшаган, Термиз шаҳрида жойлашган хусусий клиникада оператор бўлиб ишлаган Азиза Б.нинг яшаш маҳалласига борган.

Сўнг у билан рашк сабаб ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида ўзи билан олиб келган қора дастали ошхона пичоғини Азиза Б.нинг кўкрак соҳасига бир неча маротаба санчиб олган. Оқибатда Азиза Б. оғир тан жароҳатлари билан шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Сурхондарё вилоят филиалига олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Қайд этилишича, А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид