Фан-техника | 00:36 / 25.12.2021
86749
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда компьютер ўйинлари савдоси 180 миллиард долларни ташкил қилди

Фото: iStock

2021 йилда дунёда компьютер ўйинларига жами 180 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфланган. Бу ҳақда Newzoo маркетинг компаниясининг компьютер ўйинлари савдоси ҳақидаги ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, компьютер ўйинлари бозорининг умумий тушуми 180,3 млрд долларга етган ва бу қиймат 2020 йилдагига нисбатан 1,4 фоиз кўпроқни ташкил қилади.

Шунингдек, дунёда 3 млрддан кўпроқ одам компьютер ўйинлари ихлосманди экани аниқланган.

Мобил гаджетлар – планшетлар ва смартфонлар учун мўлжалланган ўйинлар энг катта даромад келтирган. Уларга умумий ҳисобда 93,2 млрд доллар сарфланган ва бу 2020 йилдагига нисбатан 7,3 фоиз кўпроқдир.

Умуман олганда, планшетлардаги ўйинлар савдосидан 11,7 млрд доллар, смартфонлар - 81,5 млрд доллар, ўйин консоллари - 50,4 млрд доллар, шахсий компьютерлар - 36,7 млрд доллар, браузер ўйинлари - 2,6 млрд доллар, қутидаги ўйинлар ва уларнинг рақамли нусхалари савдосидан 34,1 млрд доллар олинган.

Бундан ташқари, жорий йилда булутли ўйинлар сервислари бозори даромадлари ҳам ошган ва 1,57 млрд долларни ташкил қилган.

Киберспорт йил давомида бир млрд доллар даромад келтирган.

Мавзуга оид