Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Афғонистон билан қўшма савдо палатаси ташкил этади
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган ўн ой давомида 27 фоизга камайган.
Афғонистон ва Қозоғистон икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини оширишга ёрдам берувчи қўшма савдо палатасини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Афғонистон савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан Кобулда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманидан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Афғонистон кенг савдо алоқаларини олиб бораётган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўз навбатида, Султонов икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган ўн ой давомида 27 фоизга камайганини қайд этди.
Азизий ҳаво йўлаклари ташкил этиш ва Афғонистонда Қозоғистон банклари филиалларини очишни икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш йўлларидан бири деб атади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025