Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Starlink сунъий йўлдошлари устидан БМТга шикоят қилди
Бунга Хитой космик станцияси Starlink сунъий йўлдошлари билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз траекториясини ўзгартиришга мажбур бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Хитой Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starlink интернет сунъий йўлдошлари устидан БМТнинг космик макон масалалари бошқармасига шикоят қилди, деб хабар берди Reuters.
Хабарда айтилишича, бунга Хитой космик станцияси Starlink сунъий йўлдошлари билан тўқнашиб кетмаслик учун ўз траекториясини ўзгартиришга мажбур бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Пекиннинг билдиришича, космик станция камида икки марта Starlink сунъий йўлдошлари билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолган. Ушбу ҳолатлар 1 июл ва 21 октябрда юз берган.
SpaceX компанияси Starlink интернет тармоғи доирасида 1,9 мингга яқин сунъий йўлдош учирган.
Маълумотларга кўра, Ер атрофида 30 мингга яқин сунъий йўлдош бор.
Мавзуга оид
15:03 / 10.04.2025
Бундесвер 2029 йилгача Starlink аналогини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025