Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: корхона иккита халқаро аудиторлик компаниясидан ижобий аудит хулосаси олди

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2019 ҳамда 2020 йиллар учун тайёрланган халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботларининг (IFRS) Катта тўртликка кирувчи (Big 4) PricewaterhouseCoopers халқаро аудиторлик компанияси томонидан халқаро аудиторлик стандартларига мувофиқ (IAS) аудит текшируви ўтказилди ва ижобий хулоса олинди.

Шу билан бир қаторда Жамиятнинг МҲХС асосида ҳисоботларни тайёрлашда Жамият балансидаги асосий воситаларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳаққоний қийматини аниқлаш мақсадида “KPMG Valuation and Consulting” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб асосий воситаларнинг бугунги кундаги бозор қийматини шакллантиришга эришилди.

Айтиш ўринлики, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 февралда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда ҳамда Жамиятнинг халқаро кредит рейтингларини олиш йўлида қўйилган дадил қадам десак муболаға бўлмайди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги барча корхоналарда ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия ҳисоби юритилиши марказлашган 1C дастури орқали автоматлаштирилган ҳолда юритилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид

15:00 / 17.05.2025
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади

19:00 / 26.04.2025
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

12:00 / 09.04.2025
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хитойнинг энергетик компаниялари билан ҳамкорликни янада кучайтиради

17:00 / 02.04.2025