Жаҳон | 18:49 / 01.01.2022
7807
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия фуқароларини жамғармаларини лирада сақлашга чақирди

 Туркия миллий валютаси 2021 йил давомида ўз қийматининг ярмидан кўпроғини йўқотди.

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат фуқароларини жамғармаларини лирада сақлашга чақирди.

"Барча фуқароларимиз жамғармаларини ўз валютамизда сақлашларини хоҳлайман ва буни тавсия қиламан. Унутмайлик, ўз пулларимиздан мўлжал сифатида фойдаланмасак, инқирозга учраймиз. Туркия лираси, бизнинг пулимиз, биз у билан олға ҳаракат қиламиз. Бошқа валюта билан эмас", деди у.

Туркия миллий валютаси 2021 йил давомида ўз қийматининг ярмидан кўпроғини йўқотди. 20 декабрда маҳаллий валюта курси рекорд даражада пасайди – бир доллар 18,41 лирага тенг бўлди.

Таҳлилчилар валюта инқирозида марказий банк асосий ставкасини тушириш йўли билан инфляцияга қарши курашишга қарор қилган Эрдўғанни айбламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид