Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятидаги барча ҳокимларга Ялтада дам олиш имкони берилди
Фарғона вилоятидаги барча шаҳар ва туман ҳокимлари Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон ва 2-сон шифохоналари, «Қибрай», Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта санаторийларида ҳамда Касаба уюшмалари Федерациясининг «Чинобод Плаза», «Турон» ва «Оқтош» санаторийларида соғлиғини тиклашлари мумкин бўлади.
ЎзАнинг хабар беришича, давлат раҳбари томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2-босқичда ўтказиш маъқулланган. Ижро ҳокимияти маҳаллий вакилларининг таътили Президент администрациясининг 2021 йил 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда.
«Таътил «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва ёрдамчилари, ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар секторлари раҳбарлари учун меҳнат таътиллари тегишли муддатга белгиланди», - дейилади хабарда.
Биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар эса туман ва шаҳар ҳокими вазифаларини бажариш вақтинча юкланган ҳоким ўринбосарлари томонидан туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини 2022 йил 17 январдан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025