Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энди ҳар йили «Маънавият фестивали» ўтказилади
Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни 2022–2032 йилларда амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади.
Бунда, “Янги Ўзбекистон стратегияси” мавзусида плакатлар туркуми, мултимедиа ва бошқа замонавий тарғибот маҳсулотлари яратилади, “Ўзбекистон қаҳрамонлари”, “Маънавият луғати” китобларининг тақдимоти ўтказилади, ҳар йили анъанавий тарзда “Маънавият фестивали” ўтказиб борилади.
Шунингдек, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мўлжалланган.
Ўзбек халқининг миллий қадриятлари, маънавий мероси, номоддий маданий мерос элементларини муҳофаза қилиш ва оммалаштириш бўйича 2022–2026 йилларга мўлжалланган давлат дастури ишлаб чиқилади.
Номоддий маданий мероснинг сақловчилари ва уларни оммалаштириш билан шуғулланувчи шахсларга қўшимча имтиёз, преференция ва молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Номоддий маданий мерос элементларини ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли умумэътироф этилган рўйхатларига киритишга эришиш чоралари кўрилади.
“Тайёрлаш – ўргатиш – ўрганиш – тиклаш – сақлаш – оммалаштириш – сотиш” узлуксиз яхлит тизим асосида номоддий маданий меросни ривожлантириш кластерлари ташкил этилади. “Миллий қадриятлар ойлиги” ва “Миллий қадриятлар сайли” ўтказиб борилади.
Мавзуга оид
14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
19:16 / 24.12.2024