Самарқандда лицензиясиз киракашлик қилиб келган фуқаролардан пул ундириш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида лицензиясиз киракашлик қилиб келган фуқаролардан пул ундириш билан шуғулланган гуруҳ ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Булунғурда жойлашган “Булунғур деҳқон бозори” ҳудудида икки нафар шахснинг фуқаролардан лицензиясиз киракашлик қилгани учун доимий равишда товламачилик йўли билан пул талаб қилиб келаётгани тўғрисида маълумот олинган.
Мазкур маълумот бўйича 2021 йил 23 декабр куни Булунғур тумани “Булунғур деҳқон бозори” олдида вилоят ИИБ ҳамда ДХХ бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро И.К., фуқаро И.дан кунлик талаб қилиб келаётган 40 минг сўм пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Фуқаро И. К. ва А.К. лар Булунғур туман ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида ён чўнтаклари кўздан кечирилганда тадбир учун ишлатилган махсус ишлов берилган пуллар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, И. К. ва А.К. лар билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, улар “Гулбаҳор опа транс” МЧЖ ходимлари 17 та такси машиналарига рухсати бўлишига қарамасдан, 100 га яқин таксичилик қиладиган машиналардан кунлик 40 минг сўмдан ноқонуний равишда пул ундириб, МЧЖнинг раҳбари Х.Г.га бериб келишини ва ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб келаётганини маълум қилган.
Суриштирув давомида, “Гулбаҳор опа транс” МЧЖда пул териш ишлари билан шуғулланувчи Х.Ш., Ҳ.С. ва Б. А. лар аниқланиб, туман ИИБга олиб келинган.
Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Булунғур тумани марказида жойлашган бекатларда пул йиғиш билан шуғулланувчи Ж.Б. билан тезкор суриштирув олиб борилган. Суриштирув давомида, у “Баҳора авто йўловчи” хусусий корхонасида ишлашини ва йўналишига қараб кунлик “стоянка” хақи учун ҳар бир машинадан кунлик 2 минг сўмдан 4 минг сўмгача, лицензиясиз фаолият олиб боришлари учун эса ҳар бир машина эгасидан кунлик 20 минг сўмдан 50 минг сўмгача нақд пул териб олишини ва жамият раҳбари Э.А. га топширишини маълум қилган.
Шундан сўнг, “Баҳора авто йўловчи” хусусий корхонаси директори Э.А. ушланиб, шахсий тинтув қилинганда, унинг ёнидан такси машиналарини ёзиб борувчи дафтар, ручка ва 670 минг сўм пуллар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Терговга қадар текширув давомида, И. К. ва укаси А.К. лар бир гуруҳ бўлиб, 2021 йил 28 август куни соат 13:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Булунғур тумани Меҳржон маҳалласи ҳудудида жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ нормаларига зид равишда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳеч бир сабабсиз фуқаро Д.Р. нинг танасининг турли соҳаларига уриб-дўппослашиб, унга тан жароҳати етказишгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И. К. ва А.К. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Тадбирнинг қолган 6 нафар иштирокчиларига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024