Ўзбекистон | 07:28 / 06.01.2022
6099
1 дақиқада ўқилади

Қуролли кучлар ягона автоматлаштирилган бошқарув тизими яратилади 

Ўзбекистон Қуролли кучлари ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш ва рақамлаштиришни янада такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округ

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Ўзбекистон мудофаасини бошқариш Миллий марказини замонавий алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Қуролли кучларининг ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимини яратиш ҳам мўлжалланмоқда.

Шунингдек, ҳарбий ва махсус автоматлаштирилган ахборот тизимлари босқичма-босқич яратилади.

Мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид