Жаҳон | 16:10 / 06.01.2022
15816
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Қозоғистонга 200 нафар ҳарбий жўнатади

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХШТга аъзолик доирасида Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Фото: AFP

Тожикистон Қозоғистонга КХШТ кучлари таркибида 200 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РИА «Новости» хабар берди

«Барча ҳарбий хизматчилар тинчликпарвар кучлар таркибига киради. Улар КХШТнинг антитеррор машғулотларида бир неча марта иштирок этган», — деган манба.

Манбанинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар тартиб сақлаш ва объектларни қўриқлашда ёрдам беради. 

Шу билан бирга, Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХШТга аъзолик доирасида Қозоғистонга ёрдам берилишини маълум қилган.

Аввалроқ Қозоғистонга КХШТ коллектив кучлари таркибидаги Россия ҳаво-десант қўшинлари етиб келгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид