Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:11 / 07.01.2022
2535
1 дақиқада ўқилади
Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитган таълим муассасаларига имтиёзлар берилади
Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 12 минг нафар шахсларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Фото: Getty Images
Қайд этилишича, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади.
Бунда:
- тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблари тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда “Бандлик хизмати” ахборот тизимига интеграция қилиш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ташкилотнинг ходимга иш ҳақи ҳисоблангани ва даромад солиғи тўлангани тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ягона миллий меҳнат тизимидаги меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш;
- 12 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун касбий таълим муассасаларига имтиёзлар бериш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш назарда тутилади.
Бундан ташқари, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025