Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:32 / 07.01.2022
3561
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Фото: Навбаҳор тумани ҳокимлиги
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бунда:
- ҳар бир ҳудудда “Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари” ва кластерларни ташкил қилиш;
- хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш;
- тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш;
- хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга жалб қилиш назарда тутилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025