Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркорнинг 1 000 доллар пулини ўзлаштирган АЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида тадбиркорнинг 1 000 доллар пулини ўзлаштирган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, “Қ.Т.” АЖ раҳбари У.Д. тадбиркор Ш.нинг ишончига кириб, корхонанинг 1,2 миллиард сўмга баҳоланиб, аукцион орқали сотувга қўйилган ишлаб чиқариш биносини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали арзон нархда олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида У.Д. томонидан 1 000 АҚШ долларини ихтиёрий қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024