Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙПХ ходими фуқаронинг машинасини жарима майдончасига олиб кетаётганда ЙТҲга учради
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ЙПХ ходими бошқарувида бўлган фуқарога тегишли машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 8 декабрь куни соат 11:40 ларда, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.М. Damas машинасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган, ЙПХ ходими Р.Турсунов бошқарувидаги фуқаролардан бирига тегишли Lacetti машинасининг орқа томонига тўқнашган.
Оқибатда, ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti ва Damas машиналарига зарар етган. Бундан ташқари, Damas машинаси йўловчиси енгил тан жароҳати олган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:43 / 11.08.2024
Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024