Ўзбекистон | 09:25 / 13.01.2022
2081
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган 65 ёшли шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Ургут туманида “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган 65 ёшли шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 11 январ куни ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи 65 ёшли Х.А., яқин қариндоши 1990 йилда туғилган Х.У. ёрдамида, унинг бошқарувидаги Lacetti машинасида 497,51 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган ва ашёвий далиллар олиб қўйилган.

Дастлабки суриштирувда, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилгани, шунингдек, Х.А. илгари ҳам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судлангани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид