Жамият | 16:04 / 21.12.2023
12096
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада хонадонида 1 кило опий сақлаб келган шахс қўлга олинди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз хонадонида гиёҳванд моддалар сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ, Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 1972 йилда Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Бобур кўчасида яшовчи фуқаро Б.Й.нинг яшаш манзили кўздан кечирилган. Текширув давомида унинг оғилхонасида 1 килограмм опий ва 50 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келаётгани аниқланган ва ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид