Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди
«Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори имзоланди.
Унга кўра:
- Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг мазкур ОТМда Трансформация офисини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Жумладан, Трансформация офиси қуйидагилар учун масъул этиб белгиланган:
- Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш;
- Университет фаолиятини рақамлаштириш ҳамда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
- Университетни танитиш бўйича миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш.
Бундан ташқари, университет таркибида:
– агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
– муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти;
– педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи университетнинг Ургут филиали ташкил этилади.
Университет таркибидаги ҳар учала ОТМда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Уларда ўқув жараёни кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.
Шунингдек, университетнинг агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ўқишини Агробиотехнологиялар институтида давом эттиради. Физика ва математика факультетлари таркибидаги амалий бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ўқишини Муҳандислик институтида давом эттиради;
Агробиотехнологиялар институти Самарқанд тумани, Гулобод қўрғонидаги Университет ҳузуридаги Гулобод агротехнологиялар техникумининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Муҳандислик институти Самарқанд шаҳри, Хишрав қўрғонидаги Университет ҳузуридаги Ядро физикаси лабораторияси ҳудудининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилади.
Ургут филиалига эса Ургут тумани, Вагашти маҳалласида жойлашган Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ.Тошқулов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов белгиланган.
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир А.Н.Арипов ва Президент маслаҳатчиси А.А.Абдувоҳидов зиммасига юкланган.
Мавзуга оид
15:57 / 05.09.2023
Каттақўрғонда плита қулаши бўйича жиноят иши очилди. Воқеа жойидан репортаж
21:43 / 04.09.2023
Бош прокуратура: СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба жароҳатланган
14:10 / 04.09.2023
Каттақўрғондаги ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди
13:04 / 04.09.2023