Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган 3 бош жайрон хонадонда сақланаётгани маълум бўлди
Нукус шаҳридаги А.Бегимов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган сутэмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни сақлаётгани аниқланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 январ куни ишчи гуруҳ тузилиб, вазият ўрганилган. Натижада ҳақиқатан ҳам мазкур манзилда сутэмизувчилар турига кирувчи 3 бош жайрон борлиги аниқланган.
Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқлангани бўйича тушунтирув ишлари олиб борилган.
3 бош жайрон Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг «Назархан» ОФЙда жойлашган вольерда вақтинча сақлаш учун олиб борилди, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин Тахтакўпир туманида 14 бош жайронни ноқонуний овлаган браконьерлар қўлга олинганди.
Мавзуга оид
13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
13:08 / 05.09.2024
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди
17:30 / 22.03.2024