Ўзбекистон | 11:17 / 18.01.2022
1098
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 250 млн сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Когон шаҳрида фуқарога савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.М. ўзга бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун электрон савдо майдончаси орқали бўш ер майдонини олиб бериш учун унинг 250 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Ғиждувон туманида суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсга жиноий иш қўзғатилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид