Жиззахлик фермерлар ўзларини асоссиз қарз қилган сув таъминоти корхонасини судда ютиб чиқишди
2022 йил 19 январ куни Kun.uz’да Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фермерлар сув таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарз қилиниб судга берилгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан Сув хўжалиги матбуот котиби муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Жиззах вилояти сув хўжалиги бошқармаси раҳбари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ бугун, 20 январ куни эрталабдан Ғаллаорол туманига бориб, фермерлар билан учрашган. Учрашув давомида уларнинг муаммоларига ечим топилган.
Муносабат билан бирга тақдим этилган видеолавҳада Kun.uz’га мурожаат қилган фермерлар Фурқат Жониқулов ва Раҳмон Ҳожиев судда улар сув таъминоти корхонасини ютиб чиқишганини айтишган.
Шунингдек, фермерларга ноҳақдан қарз ёзиб судга берган сув таъминоти корхонаси мутасаддиларидан бир неча нафари ишдан бўшатилганини маълум қилишган.
Маълумот учун, Kun.uz’га мурожаат қилган бир гуруҳ фермерлар «Ғаллаорол туман» сув истеъмолчилари уюшмаси корхонаси улардан дала майдонларини суғориш учун гектарига 100 минг сўмдан ҳисоблаб ноқонуний ҳақ ундираётганини билдиришган.
Уларнинг айтишича, ташкилот сувни ўз вақтида етказиб бериш, ариқ, канал ва зовурларни тозалаш борасида бирор иш қилмаган. Барча ишларни фермерларнинг ўзлари маблағ сарфлаб бажариб келишган.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024