Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли шамол эсаётгани сабабли Қашқадарёда электр энергияси тармоқлари узиб қўйилди
Кучли шамол кузатилаётгани сабабли Қашқадарё вилоятида электр энергияси тармоқлари узиб қўйилмоқда. Бу ҳақда Эгнергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кучли шамол кузатилаётганлиги сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Шу сабабли, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган.
«Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайганидан сўнг, электр энергияси қайта тармоққа уланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, айни пайтда Қашқадарё вилоятининг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Қарши шаҳрида кучли шамол эсмоқда.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
21:31 / 11.04.2025