Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди
Хитойнинг шимолий ҳудудларида дам олиш кунлари тезлиги соатига 150 километргача етадиган кучли шамол кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Фото: Reuters
Хитойнинг шимолий ҳудудларида вазни 50 килограммдан кам бўлган аҳолига 13 апрелга қадар уйдан кўчага чиқмаслик тавсия қилинди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, минтақада жуда кучли шамол кузатилиши кутилмоқда, расмийларнинг огоҳлантиришича, у енгил вазнли инсонларни «шунчаки учириб кетиши» мумкин. Прогнозларга кўра, шамол тезлиги соатига 150 километрга етади.
Огоҳлантириш Хэбэй провинцияси, шунингдек, Пекин ва Тянцзин шаҳарларига тегишли. Таъкидланишича, Пекин учун сўнгги ўн йилдаги биринчи марта бу каби огоҳлантириш берилмоқда.
Хитой метеорологлари шамол кучини 17 балли шкала бўйича баҳолайди. Дам олиш кунлари кузатиладиган шамол тезлиги 11-13 баллга етиши мумкин. Ўз навбатида бу «катта талафотларни» юзага келтиради.
Ҳукумат аллақачон минтақада яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган барча спорт тадбирларини, жумладан, дунёдаги илк бор ташкил этилиши керак бўлган одамсимон роботлар ўртасидаги ярим марафонни ҳам бекор қилган.
«Мазкур дам олиш кунлари ҳеч қайси таълим муассасалари ишламайди, боғлар, аттракционлар ёпилади, қурилиш ишлари ва поездлар ҳаракатлари тўхтатилади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

19:30 / 11.04.2025
Трамп авжига чиқмоқда: «Божлар уруши»да АҚШ Хитойни енга оладими?

18:48 / 11.04.2025
Россияда героиндан 5 минг баробар кучлироқ бўлган янги Хитой гиёҳванд воситаси тарқалди

17:36 / 11.04.2025
Тариф урушларида ғолиблар бўлмайди – Си Жинпинг

17:29 / 11.04.2025