Нукусдаги ЙТҲ оқибатида Қорақалпоғистонда таниқли 3 киши ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда Нукус йўлида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, 27 январ куни Нукус-Чимбой-Тахтакўпир йўлининг 18-19-км қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Иккита Cоbalt қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
Kun.uz мухбирига кўра, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Қорақалпоғистон маданияти ва тиббиётига катта ҳисса қўшган инсонлар екани маълум бўлди.
Улар Ўзбекистон шифокорлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими «Дўстлик» ордени соҳиби Абдикерим Мамбеткаримов (79 ёшда) ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат фахрийси» медали ҳамда «Меҳнат шуҳрати» орден соҳиби Аманияз Жузимбетов (90 ёшда) ва Азамат Жузимбетов.
Ҳар иккала марҳумнинг яқинларига Жоқарғи Кенгес Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев таъзия билдирган.
Қўшимча қилинишича, машиналарда бўлган яна икки йўловчи шифохонада оғир аҳволда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 3-бўлими «а» банди билан жиноят иши очилган. Ҳозирда дастлабки тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024