Ўзбекистон | 18:45 / 01.02.2022
15612
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқда антиқа пайпоқлар тўқилмоқда 

Мўйноқ туманида қўй жунидан антиқа пайпоқларни тўқиш йўлга қўйилди. Туманда “Аёллар дафтари”даги 12 нафар аёл бу ишни бошлаган.

Антиқа пайпоқлар асосан куз-қиш мавсуми учун мўлжалланган. У кўринишидан қишда кийиладиган этикни эслатиб юборади. Бундан ташқари кичик цехда қўлқоп ва шиппаклар тайёрланяпти.

Тўқувчи аёлларнинг сўзларига кўра, тайёр маҳсулот 100 фоиз табиийдир. Ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ қўлда қилинади.

Этикка ўхшаш пайпоқларнинг нархи 70-100 минг сўм атрофида. Уларни асосан Мўйноққа келган сайёҳлар олишмоқда.

Аёлларнинг айтишича, пайпоқлар асосан АҚШ ва германиялик сайёҳлар орасида харидоргир. Улар ревматизм, грижа касалликларида фойдали.

  • Мақола Мўйноқ тумани матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Шуҳрат Саидаҳмадов, Kun.uz мухбири

Монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев

Мавзуга оид