Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилга бориб қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 000 МВтга етказилади
2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газни тежашни назарда тутувчи президент қарори лойиҳаси тайёрланади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади.
Унга кўра, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади. Жумладан:
- 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та;
- 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб умумий қуввати 2 400 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари ишга туширилади.
Шунингдек, умумий қуввати 4 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Жумладан:
- 2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1 100 МВт бўлган 4 та;
- 2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган 5 та;
- 2025-2026 йилларда Республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.
2030 йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга етказилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди
13:26 / 08.04.2025