Имтиёзлар даври тугагач, май ойидан гўшт, ўсимлик ёғи, картошка нархлари ошиб кетмайдими? Сенат изоҳи
Сенат ялпи мажлисида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига берилган имтиёзлар даври тугагач, май-декабр ойларида нархлар ошмаслиги борасида қандай чоралар кўрилаётгани маълум қилинди.
Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида айрим озиқ-овқат маҳсулотларига берилган ҚҚС имтиёзлари муҳокама қилинди. 2022 йилда озиқ-овқат нархлари ошиб кетмаслиги учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди.
- Январ ойининг биринчи ҳафтасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йилда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилади;
- 207 минг гектар қўшимча ер майдонида полиз экинлари, картошка, мева-сабзавотлар, чорва молларига ем-хашак етиштирилади;
- 2021 йилда 601 минг гектар ер «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»даги фуқаролар учун ажратилган бўлса, бу йил мана шу ер майдонига 81 минг гектар қўшиб берилади. Бунинг натижасида ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш кўпайиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида узоқ йиллардан бери жорий қилинмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг ,айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захиралари яратилган. Хусусан, 2021 йил якуни бўйича жами 645 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари яратилди. Мана шу захиралар йил давомида дўконларга чиқарилиб, нарх барқарорлиги таъминланиши айтилди.
Аввалроқ. январ ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этгани маълум қилинганди. 2021 йилнинг биринчи ойи якунлари бўйича нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ўртача 1,3 фоизга ошди.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024