Ўзбекистон | 19:21 / 03.02.2022
3715
1 дақиқада ўқилади

Нодавлат ОТМларда анъанавий таълим 7 февралдан бошланади

Таълим инспекцияси Kun.uz’га тақдим этган маълумотга кўра, нодавлат ОТМларда кейинги ҳафтадан анъанавий таълим бошланиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Махсус комиссия қарорига кўра, республикада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайиши кузатилгани сабабли таълим муассасаларида ўқишлар 7 февралдан анъанавий шаклга ўтказилиши хабар қилинди.

Бироқ талабалар ўртасида норозиликлар кузатилгани сабабли ОТМларда ўқишлар 24 февралгача босқичма-босқич анъанавий шаклга қайтарилиши эълон қилинди.

Бироқ бу нодавлат олий таълим муассасаларига тегишли эмас. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотига кўра, нодавлат ОТМларда ўқишлар 7 февралдан анъанавий шаклда давом этади.

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид