Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla 817 мингдан ортиқ автомобилини носозлиги сабабли чақириб олади
Компания Model S, Model X, Model 3s ва Model Y моделларини чақириб олади.
Tesla Inc компанияси хавфсизлик камари тақилмаганлиги тўғрисидаги овозли сигнал билан боғлиқ муаммо сабабли 817 минг 143 дона автомобилини чақириб олади.
АҚШ трассалардаги ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармасининг (NHTSA) билдиришича, компания автомобилларида хавфсизлик камари тақилмаганлиги тўғрисидаги овозли сигнал ҳар доим ҳам ишламайди.
"Шу сабабли бу автомобиллар механик транспорт воситаларининг хавфсизлик стандартлари талабларига жавоб бермайди", - дейилади бошқарма хабарида.
Компания 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model S ва Model X, 2017-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3s ва 2020-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model Y моделларини чақириб олади.