Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида фуқарони ўқишга киритиш учун 700 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Косон туманида фуқарони тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсга Жиноят кодексининг учта моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Муборак тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 700 доллар олгани аниқланган, Текширув давомида Ф.Р. 700 долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025