Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Путиннинг «ёқадими-ёқмайдими — чидаш керак, гўзалим» деган иборасига жавоб қайтарди
Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон билан Украина борасида ўтказилган музокаралар чоғида мазкур иборани ишлатганди.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг «ёқадими-ёқмайдими — чидаш керак, гўзалим» деган сўзларига жавоб қайтарди.
Украина президенти «ибора муаллифи уни яхшироқ тушуниши учун» рус тилида гапиришини айтди.
«Шубҳасиз, Россия президенти билан баҳслашилмайдиган нарсалар бор. Украина ҳақиқатан гўзал. Аммо «им» қўшимчаси ортиқча», — деди у.
Зеленский шунингдек, Украина «сабрли, чунки сабр қилиш донолик» эканлигини қўшимча қилди.
Путиннинг юқоридаги ибораси Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокаралар чоғида янграганди.
«Агар Украина НАТОга қўшилса ва Қримни ҳарбий йўл билан қайтариб олса, Европа давлатларининг барчаси ўзи истамаган ҳолда можарога жалб этилади. Агар ядровий уруш бошланса — ғолиблар бўлмайди. Украина Минск келишувларига риоя этиши керак: ёқадими-ёқмайдими — чидаш керак, гўзалим», деганди у.