Жириновский ковидга чалиниб шифохонага ётган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда
Кекса ёшли россиялик сиёсатчи, 30 йилдан буён ЛДПР партиясини бошқариб келаётган Владимир Жириновский коронавирусга чалиниб шифохонага тушган, ОАВ унинг ўпкаси жиддий шикастланганини ёзган. Партиядагилар эса буни рад этиб, Жириновский ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.
ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский коронавирус инфекциясига чалиниб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Интерфакс» вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар берди.
Жириновский Президент ишлари бошқармасининг Москвадаги Марказий клиник шифохонасига ётқизилган. Агентлик суҳбатдошининг маълум қилишича, 75 ёшли сиёсатчининг ўпкаси жиддий шикастланган.
ТАСС агентлигининг «сиёсий доиралар»даги манбаси у бир неча кун олдин шифохонага олиб келингани, унинг аҳоли оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар берди.
Жириновский шифохонага ётқизилгани ҳақида дастлаб РИА Новости хабар тарқатган, аммо хабарда ЛДПР етакчиси қандай дард билан шифокорларга мурожаат қилганига аниқлик киритилмаганди.
Mash телеграм канали Жириновскийнинг ўпкаси 50 фоиздан 75 фоизгача зарарлангани, шунингдек унда икки томонлама пневмония ривожлангани ҳақида хабар қилган.
Ўз навбатида, ЛДПРнинг Давлат думасидаги фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Василий Власов Жириновский «ҳужжатлар билан ишлаётгани» ва «ўзини нормал ҳис қилаётгани»ни айтган. У бошқа тафсилотларга, жумладан Жириновский айнан қаерда эканига ойдинлик киритмаган.
Сўнгги вақтларда Жириновский жамоат жойларида кўриниш бермаган. Унинг жонли эфирлари ҳам тўхтаб қолган.
- 2021 йил декабрида Владимир Жириновский «Комсомольская правда» радиосига берган интервьюсида «бир ярим йил ичида саккиз бор турли вакциналар [коронавирусга қарши] қабул қилгани» ҳақида айтганди — ҳам бир компонентли, ҳам икки компонентли вакциналар.
Мавзуга оид
13:07 / 21.06.2023
Ковид билан касалланган беморларни даволовчи шифокорларга устамалар камайтирилди
13:56 / 12.05.2023
АҚШ хорижликлар учун ковидга қарши эмланиш талабини бекор қилди
14:31 / 17.02.2023
Хитой раҳбарияти ковид устидан ғалаба қозонганини эълон қилди
15:32 / 04.01.2023