Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хорижда ўқиётган икки талабанинг ўқишини ҚарДУга кўчириб беришини айтиб 6 минг доллар олган шахс ушланди
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Тергов департаментининг хабар беришича, 2021 йилнинг 30 сентябрь куни 37 ёшли Ш.Н. 32 ёшли Ж.М.га қўшни давлатдаги олий ўқув юртида таҳсил олиб келаётган укаси ҳамда жиянининг ўқишини Қарши Давлат университетига танишлари орқали ўтказиб беришни ваъда қилган. Сўнг уларнинг ҳар бири учун 3 минг доллардан жами 6 минг доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.
Дастлабки суриштирувда Ш.Н. шу кунгача берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан муқаддам судланган Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024