Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Беларусь «Иттифоқчилик қатъияти» қўшма машғулотларини бошлади (видео)
10 февраль куни Беларусда Россия ва Беларусь ҳарбийларининг «Иттифоқчилик қатъияти-2022» номи остидаги қўшма ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги расман маълум қилди.
Қайд этилишича, Беларусдаги умумқўшин полигонларида ўтказилаётган манёврларда қуролли кучлар машғулотлари «мудофаа операцияси жараёнида ташқи тажовузни бостириш ва қайтариш, шунингдек, терроризмга қарши курашиш ва иттифоқ давлатлари манфаатларини ҳимоя қилиш» вазифаларини сифатли уддалаш мақсадида ташкил этилган.
РФ мудофаа вазирлиги машғулотларга қисқа вақт ичида 10 минг километр масофада қайта тўпланган Шарқий ҳарбий округнинг бошқарув органлари, бўлинмалар ва ҳарбий қисмлар ҳамда Беларусь қуролли кучлари жалб этилганини маълум қилган.
«Домановский», «Гожский», «Обуз-Лесновский», «Брестский» ва «Осиповичский» полигонларида, шунингдек Беларусдаги алоҳида участкаларда шартли жангари гуруҳларнинг бостириб киришини тўхтатиш, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериладиган каналларни тўсиш, ноқонуний қуролли тузилмалар, душманнинг диверсион-разведка гуруҳларини қидириш, тўсқинлик қилиш ва яксон қилиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Машғулотлар вақтида авиация учун Баранович, Лунинес, Лид ава Мачулиши аэродомларидан фойдаланилади. Машғулотлар 20 февралга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:20 / 09.08.2022
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида инвестиция бўйича ҳукуматлараро битим кучга киради
07:42 / 20.05.2022
Ўзбекистон ва Беларусь инвестициялар бўйича янги битимни тасдиқлайди
15:37 / 16.02.2022
Минск машғулотлардан сўнг бирорта ҳам россиялик ҳарбий Беларусь ҳудудида қолмаслигини билдирди
13:01 / 15.02.2022