Ўзбекистон | 10:20 / 09.08.2022
6040
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида инвестиция бўйича ҳукуматлараро битим кучга киради

20 август куни инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро битими кучга киради.

Фото: БЕЛТА

2022 йил 20 август куни Ўзбекистон ҳукумати билан Беларусь ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга киради.

Халқаро шартнома 2019 йил 1 августда Минск шаҳрига амалга оширилган олий даражадаги ташриф доирасида имзоланган.

Битим 3-моддасига мувофиқ, томонлар ўз давлати ҳудудида бошқа томон давлати инвесторларига инвестицияларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни рағбатлантиради ва яратади, бундай инвестициялар киритилишига ўз давлати қонунчилигига мувофиқ рухсат беради.

Ҳар бир томон инвесторларнинг инвестицияларига бошқа томон давлати ҳудудида ўзгармас тарзда адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, тўлиқ ва тегишли ҳуқуқий ҳимояни тақдим қилади. Томонлар ўз давлати ҳудудида бошқа томон давлати инвесторлари инвестицияларини бошқариш, сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этишга асоссиз ёки камситувчи чоралар кўриш орқали тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини олади.

2022 йил 20 июлдаги Ўзбекистон президенти қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид