Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон тиллари университетига 6 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Сергели туманида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024