Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Ўш кўчасининг бир қисми 11 февралдан апрелгача ёпилади
Тошкент шаҳри Ўш кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб Қорасув канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. Шу сабабли Ўш кўчаси «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ 2022 йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилиб, келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025