Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ташқи ишлар вазири Ғарбни Украинада ваҳима пайдо қилишда айблади
Мавлуд Човушўғлунинг сўзларига кўра, Рссия ҳужуми тўғрисидаги баёнотлар ҳақиқатга мос келмайди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Ғарбнинг Россия босқини ҳақидаги баёнотлари Украинада ваҳима пайдо бўлиши ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади деб ҳисоблайди.
«Кераксиз баёнотлар қилмаслик керак. Бугун Россия Украинага бостириб кириши ҳақидаги баёнотлар эртага Украинада ваҳима пайдо бўлишига олиб келади. Бу шунингдек, Украинага иқтисодий зарар келтиради», — деди у TRT телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бу баёнотлар ҳақиқатга мос келмайди.
«Кескинлик борми? Бор. Аммо буни айрим Ғарб давлатлари қилаётгани каби мегафон дипломатияси ёрдамида айтмаслик керак», — дея қўшимча қилди Човушўғлу.
У шунингдек, Москва Киев билан Анқара воситачилигида музокара ўтказишни рад этмаётганини айтди.
Ўтган йилдан буён Ғарб ОАВ Россия Украинага бостириб кириши ҳақида ёзмоқда. Москва буни рад этмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
20:37 / 27.05.2025