Ўзбекистон | 15:30 / 11.02.2022
15527
2 дақиқада ўқилади

Ёджу талабаси Гран-при соҳибаси бўлди

Фото: Ёджу

Корея Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда Абдуқодирова Севинч Гран-прини қўлга киритди. 

Жанубий Кореянинг ТОП университетларидан таклиф қилинган профессор-ўқитувчилар ҳакамлик қилган ушбу танловда 25 та мамлакатдан 258 нафар талаба бир ҳафта давомида билимда куч синашдилар. 

Куни кеча Корея Республикасининг бош вазир ўринбосари ва таълим вазири Ю Юнь-хе (Yoo Eun-hae) томонидан йўлланган табрик, олтин медаль ва фахрий ёрлиқ талабага тақдим этилди. 

Шунингдек, 25 та мамлакат ичида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли талабамиз Севинч Абдуқодировага Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим даргоҳларидан бирида магистратура дастурини грант асосида ўқиш учун имтиёз ҳам берилди.

Сайт : www.ytit.uz

Телеграм : t.me/yodju

Фейсбук: fb.com/ytit.uz

Инстаграм: instagram.com/ytit.uz

YouTube: youtube.com/channel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид