Ўзбекистон | 17:00 / 28.07.2022
15224
3 дақиқада ўқилади

ЁДЖУ техника институти илк талабаларига дипломларни топширди

Бундан 4 йил олдин Тошкентда ЁДЖУ техника институти очилган эди. Олийгоҳ ниҳоят 4 йиллик натижасини кўрсатиб, илк талабалари билан хайрлашди.

Фото: KUN.UZ

2018 йилда Тошкент шаҳрида янги хориж олийгоҳи – ЁДЖУ техника институти очилганди. Орадан 4 йил вақт ўтди, илк қабул қилинган талабаларга дипломлар топширилди.

2022 йилда институтни жами 721 нафар талаба тамомлади, шуларнинг 68 нафари имтиёзли равишда. Шунингдек, 8 нафар талаба Туркиянинг Йилдиз техника университетида грант асосида ўқиб қайтди.

Диплом топшириш маросимида институт ректори Жанпўлат Кудайбергенов сўзга чиқиб, мана шу натижаларни фахр билан қайд этди ва илиқ хотираларни эслади. Унинг таъкидлашича, 4 йил аввал мазкур олийгоҳ очилганида кўпчилик унинг сифатли таълим беришига ишонмаган.

Жанпўлат Кудайбергенов

ЁДЖУ техника институти ректори:

«Бугунги кунга келиб, ортга назар ташласак, биз барча жараёнлардан ўтдик, таълим сифатини ҳам кўрсатдик. Эндиликда мана битирувчиларимиз катта ҳаётга қадам қўйишмоқда, уларнинг ҳаммасига доим биринчи бўлиб юришларини, келгуси ишларида омад тилаб қоламан. Яхши кунларда учрашгаймиз», – деди ректор.

Институт ташкил қилинганидан сўнг, унинг олдига замонавий касбий билим, компетенция ва амалий кўникмаларга эга, юқори малакали кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифа сифатида қўйилган. Бу иш қойилмақом тарзда бажарилди, дейиш мумкин. Боиси, битирувчиларнинг аксарияти иш билан таъминланган, улар келгусида нима билан банд бўлишини билишади.

Қудратилло Солижонов

ЁДЖУ техника институти битирувчиси:

«Бошида талаба бўлдик, ҳозирга келиб Discover Invest компаниясида қурилиш бўлимида ишлайман. Сўнгги йиллардаги қурилиш жараёнида Тashkent city, президент мактаблари қурилишида, бош вазир қабулхонаси реконструкцияларида иштирок этдим. Мана шу амалиётимиз давомида анча тажрибага эга бўлдик. Келгусида олган билимларимизни ишимизда қўллашга ҳаракат қиламиз».

Фарзандлари бу каби юқори натижаларга эришган ота-оналар ҳам хурсанд.

Анора Арипова

Битирувчи талабанинг онаси:

«Ўғлим жудаям яхши натижаларга эришди. Жамоалари билан замонавий қурилиш лойиҳаларида иштирок этишди. Фарзандим билан фахрланаман, олган билимига ишонаман. Барча битирувчиларга келгуси ишларида омад тилайман», – дейди у.

Бугунги кунда институтда 10 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 500 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ходимлар 30 дан ортиқ кафедра ҳамда 28 та таълим йўналишида ишлаб келишяпти. Бу сонлар бир жойда турмаслиги аниқ, чунки олдинда ҳали яна кириш имтиҳонлари, янги талабаларни қабул қилиш жараёнлари кутиб турибди.

Институтнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.ytit.uz

Telegram: t.me/yodju

Facebook: www.fb.com/ytit.uz

Instagram: @ytit.uz

YouTube: https://bit.ly/3k8uak9

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид