Ўзбекистон | 10:08 / 14.02.2022
4510
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда Самарқанд вилоятида учта ГЭС қурилади

2022 йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7та лойиҳа ишга туширилади.

Фото: Kun.uz

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади.

Жумладан:

  • Самарқанд вилоятида 3та янги гидроэлектрстанция қурилади.
  • Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4та гидроэлектрстанция модернизация қилинади.

Бунинг натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, юртимизда ГЭСларнинг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади.

Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил” энергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича қилинадиган ишлар дастурида белгилаб қўйилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид