Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда кўчма цирк ва ҳайвонот боғи ташкил этилади
Йил охирига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига кўчма цирк ва ҳайвонот боғи ташкил этиш чоралари кўрилади.
«Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорининг Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, вилоятда 2022 йил охирига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига кўчма цирк (шапито, дорбозлар гуруҳи) ҳамда ҳайвонот боғини ташкил этилади ва доимий фаолият юритиши таъминланади.
Бундан ташқари, ҳар бир умумий ўрта таълим муассасасида мусиқа амалий тўгараклари ташкил этилади. Унда ўқувчиларнинг 7 та миллий мусиқа чолғулари – дутор, дўмбира, дойра, танбур, рубоб, ғижжак, найдан бирини чалишни ўрганиши таъминланади.
Мусиқий саводхонликни оширишга қаратилган лекторий концертлари ташкил этилади, уларнинг бадиий дастурлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Маданият вазирлигига киритилади.
2024 йил ноябр ойига қадар замонавий технологияларни жорий этган ҳолда вилоятда «Голографик театр» шоу лойиҳалари амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди
16:41 / 24.02.2025
Тошкентда учиб юрган калхат ҳайвонот боғига қайтарилди
13:39 / 14.02.2025
Ню Йорк ҳайвонот боғи пингвин ва жирафалар томонидан чизилган расмларни кимошди савдосига қўяди
23:58 / 17.12.2024