Жаҳон | 17:53 / 15.02.2022
3286
1 дақиқада ўқилади

Айдар-Арнасой кўллар тизимида овлаш тақиқланган балиқларни овлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

У овлаш тақиқланган балиқларни овлаб, ҳайвонот дунёсига 101,5 миллион сўм зарар етказган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, фуқаро Ф.Б. ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган майда ҳажмли 3 611 бош “Қизилқанот” ва 15 бош “Оқсла” балиқларини олиб кетаётганда ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Терговга қадар текширувда, Ф.Б. тақиқланган балиқларни овлаб, ҳайвонот дунёсига 101,5 миллион сўм зарар етказгани, табиий кўл ҳудудидан унга тегишли бўлган балиқ овлашда тақиқланган 4 дона майда ҳажмли "Леска” тўрлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид