Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал таълим тизимига дуал таълим шакли жорий этилади
Президентнинг “Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
2022 йил 1 июндан бошлаб профессионал таълим тизимига дуал таълим шаклини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда ушбу йўналиш бўйича ҳам давлат гранти ажратилади.
Дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга тўланадиган иш ҳақи даромад солиғи ва ягона ижтимоий солиқ тўловларидан озод этилади. Дуал таълимда иштирок этаётган иш берувчиларга эса ҳар бир устоз учун бир йилда БҲМнинг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасаларига давлат томонидан ҳар йили 50 млн сўмдан маблағ ажратилади.
Аввалроқ, профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига стипендия жорий этилиши мумкин экани хабар берилганди.
Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сотишдан ҳамда бўш турган бино, иншоотлар, ўқув-тажриба майдонлари ва ер участкаларини ижарага беришдан тушган маблағларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари ва хомашё материаллари, хорижий адабиёт ва ўқув қўлланмаларни харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва рағбатлантириш, ўқувчиларга стипендия тўлаш учун мустақил сарфлаш ҳуқуқлари берилади.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025