Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Краснодар ва Ростов-Донга қўшимча рейсларни йўлга қўяди
Жорий йилнинг 20 февралидан Uzbekistan Airways АЖ якшанба кунлари Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.
Қайд этилишича, Тошкентдан учиш соат 18:30 да, Ростов-Донга етиб бориш соат 20:20 да, Ростов-Дондан учиш соат 21:50 да, Тошкентга етиб бориш соат 02:20 да амалга оширилади.
Тошкент – Ростов-Дон йўналишида авиачипта нархи 1 761 681 сўмдан, Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент йўналишида эса 1 934 819 сўмдан бошланади.
23 февралдан эса чоршанба кунлари Тошкент – Краснодар – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Бунда, Тошкентдан учиш соат 19:10 да, Краснодарга етиб бориш соат 21:00 да, Краснодардан учиш соат 22:30 да, Тошкентга етиб бориш соат 03:00 да амалга оширилади.
Тошкент – Краснодар йўналишида авиачипта нархи 1 956 956 сўмдан, Тошкент – Краснодар – Тошкент йўналишида эса 2 179 562 сўмдан бошланади.
Мавзуга оид
21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
11:07 / 03.05.2025
Расмийлар: Украина дронлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум қилди
13:52 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади
21:14 / 07.04.2025