БМТ Ўзбекистондан Тожикистонга гуманитар ёрдам жўнатди
БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси қочоқлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тайёр туриш тадбирлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги “Termez Cargo Centre”дан Тожикистонга гуманитар ёрдам жўнатди.
ЎзА хабарига кўра, мазкур инсонпарварлик кўмаги Афғонистондан эҳтимолий қочоқлар оқимига тайёргарлик кўришда Тожикистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатнинг бир қисмидир.
Гуманитар юкнинг биринчи жўнатмаси таркибида 40 тоннага яқин яшаш жойи учун керакли оилавий чодир, ётоқ тўшаги, ошхона жиҳозлари, полиэтилен плёнка ва бошқа бирламчи ёрдам буюмлари мавжуд. 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида Термизга ҳаво ва қуруқлик йўли орқали етказилган юк зарур ёрдамни захиралаш учун Тожикистонга олиб кетилмоқда.
Ушбу саховат миссияси Япония ҳукуматининг 700 000 долларлик беғараз кўмаги ва Европа иттифоқининг 500 000 евро миқдоридаги ёрдами ҳисобидан амалга оширилди.
Инсонпарварлик юки Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз юк ташиш марказида ташкил этилган БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссарлиги гуманитар марказидан жўнатилди.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024